Агар таом тайёрлашга кам вақтингиз бўлса, ловия ва тушёнка қўшиб тайёрланадиган шўрва сиз учун яхши вариант бўла олади. Таомга ўзингизга ёққан кўкатларни қўшсангиз ҳам бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- пиёз — 1 дона
- картошка — 2 дона
- сабзи — 1 дона
- тушёнка — 1 банка
- помидор қайласи қўшилган ловия — 1 банка
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- томат пастаси — 1 қошиқ
Тайёрланиши:
- Пиёз ва картошкани ўртача бўлакларга бўлиб, тўғраб олинг. Сабзини катта тишли қирғичдан ўтказинг.
- Бир ош қошиқ тушёнка ёғини идишга солиб қиздиринг. Сабзавотларни юмшоқ бўлгунга қадар қовуринг.
- Гўштни кастрюлкага солинг ва ҳамма нарсани яна 5 дақиқа давомида пиширинг.
- Унга картошка, ловия, қайла, туз, мурч ва, агар хоҳласангиз, томат пастасини қўшинг. Маҳсулотларни яхшилаб аралаштиринг ва иссиқ сув солинг.
- Таом қайнаб чиққанидан сўнг, тахминан 20-25 дақиқа давомида ўртача оловда пиширинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)