Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Стокгольмда Қуръон ёқиб юборилганига муносабат билдириб, Швеция энди НАТОга аъзоликда қўллаб-қувватланмаслигини айтди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Эрдўғон Туркия Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича телемурожаатида бу ҳақда гапирди.

«Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида бундай шармандаликка йўл қўйганлар НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризаларида биздан ҳеч қандай илтифот кутмаслиги керак. Швеция Туркияни, шунингдек, мусулмонларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилмаса, НАТОга аъзо бўлиш борасида биздан ҳеч қандай ёрдам олмайди», — деди Туркия раҳбари.

«Швецияда содир этилган жирканч ҳаракат мусулмонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан ҳақоратдир. «Агар Швеция террорчи ташкилот аъзолари ва Ислом душманларини шу қадар қўллаб-қувватлаётган бўлса, биз унга ўз мамлакати мудофаасини уларга ишониб топширишни маслаҳат берамиз», — деди Туркия давлат раҳбари.

21 январь, шанба куни Швециянинг ултраўнгчи «Қаттиқ келишув» партияси етакчиси Расмус Палуда Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси ёнида Қуръонни омма олдида ёқиб юборди.

Швеция расмийларининг ҳаракатларига жавобан Анқара Швеция мудофаа вазири Пал Жонсоннинг Туркияга кутилаётган ташрифини бекор қилди.

Швециянинг Анқарадаги элчиси Стаффан Хёррстрем Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, Швеция расмийлари томонидан Стокгольмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръонни ёқиш учун акция ўтказишга рухсат берилгани муносабати билан унга кескин норозилик билдирилди. Швеция ҳукумати томонидан Қуръонни таҳқирлаш актини амалга оширишга рухсат берилгани кўплаб ислом давлатларининг кескин салбий муносабатига сабаб бўлди.

Изоҳ

Билол Рашадбеков

24 январ, 22:34

Assalamu aleykum

Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви бир кунга тўхтатилади 
Маҳаллий
Қатар амири Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ўзбекистонга келади
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди