Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2023 йилда Хитойда пандемия чекловларининг юмшаши ва ҳаво саёҳатлари бозорининг тикланиши туфайли нефтга талаб ортади. Бу ҳақда Saudi Aramco нефть компанияси бош директори Амин Носирга таяниб, Bloomberg хабар берди

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

«Биз нефть бозоридаги талаб истиқболларига жуда оптимистик қараймиз, бу ҳам Хитойдан келаётган ижобий сигналлар билан боғлиқ», — деди у Bloomberg агентлигига берган интервьюсида. 

Авиация ёнилғисига бўлган талаб бир йил ичида икки баравар ошди, аммо Saudi Aramco раҳбарининг сўзларига кўра, у ҳали пандемиягача бўлган даражага етмаган.

Носир нефть саноатига инвестицияларни кўпайтиришга чақирди. «Захиралар қисқармоқда ва таъминотнинг ҳар қандай узилиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин», — дея огоҳлантирди у.

Саудия компанияси бош директорининг фикрича, нефтга бўлган талабнинг ўсиши яқин ўн йилликда барқарор бўлади. 

Носирнинг таъкидлашича, электр транспорт воситаларининг оммабоплиги ва қайта тикланадиган энергетиканинг ривожланиши уни қисман қоплайди, аммо 2030 йилга келиб хом нефть истеъмоли ошади.

Аввалроқ Саудия Арабистони Осиё ва Европа учун нефть нархини пасайтириши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда бедарак йўқолган бола бир йилдан сўнг топилди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Бизнес
Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилашда давом этмоқда