Фарғона вилоятининг Бувайда туманида фуқаро ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб келаётгани аниқланди.
4 январь куни Фарғона вилояти ИИБ ТЕҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бувайда туманида 2022 йилнинг декабрь ойидан буён ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб юрган шахснинг қилмишларига чек қўйилган.
Жов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ҳ. исмли фуқаро яшаш хонадонида жами 6 нафар шахсга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани аниқланган. Ундан дарс олаётганларнинг беш нафари вояга етмаганлар бўлиб, турли туманлардан келиб таҳсил олаётгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилди.
Изоҳ (0)