Ўзбекистоннинг Panorama Airways хусусий авиакомпанияси 22 декабрь куни илк рейсини амалга оширди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Қайд этилишича, авиакомпаниянинг илк тижорий рейси Тошкент—Урганч—Тошкент йўналишида бўлиб, 144 йўловчидан иборат Airbus А320 самолёти соат 21:50 да Тошкентдан белгиланган аэропортга учди.
Самолёт пойтахтнинг халқаро аэропортидан жўнаб кетишидан аввал биринчи рейснинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
2021 йилда ташкил этилган Panorama Airways хусусий авиакомпанияси Ўзбекистон, шунингдек, БАА, Исроил, Саудия Арабистони, Россия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга йўловчи ҳаво ташишларини амалга ошириши режалаштирилган.
Изоҳ (0)