News cover

Ғазо вайроналари остида ҳамон саккиз минг жасад бор

Исроилнинг Ғазодаги икки йиллик урушидан сўнг ҳудуддаги вайроналарнинг атиги бир фоиздан камроғи тозаланди. Харобалар остида ҳамон 8 мингдан ортиқ фаластинликнинг жасади қолиб кетаётгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда БМТ расмийсига таяниб Daily Sabah хабар берди.

БМТ Тараққиёт дастури расмийсига кўра, вайроналарни тозалаш ишлари жуда суст кетмоқда. Агар жараён шу зайлда давом этса, барча чиқиндиларни олиб чиқиш учун 7 йилгача вақт кетиши мумкин. Айни пайтда секторда вайроналардан фойдаланган ҳолда асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Ғазо бўйлаб қулаган бинолар остида минглаб жасадлар қолиб кетган. Оилалар ўз яқинларининг жасадларини топиш ва дафн этиш учун ҳануз кутмоқда. Ушбу маълумотлар Фаластин фуқаро муҳофазаси хизмати берган рақамларга асосланган. Мутахассислар техника ва имкониятлар етишмаслиги туфайли вайрон бўлган ҳудудларни тозалаш ишлари оқсаётганидан огоҳлантирмоқда.
Сулҳ шартлари бузилмоқда
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил 2025 йилнинг октябрь ойида имзоланган ўт очишни тўхтатиш келишувини ҳар куни бузиб келмоқда. Келишувдан кейинги давр ичида 828 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 2342 киши жароҳатланди. Сулҳ Исроилнинг икки йил давом этган қирғинбарот урушини тугатиши керак эди.
Икки йиллик уруш оқибатида Ғазода 72 000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 172 000 киши яраланди. Шунингдек, фуқаролик инфратузилмасининг 90 фоизi бутунлай вайрон қилинди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳудудни қайта тиклаш учун тахминан 70 миллиард доллар маблағ талаб этилади.

Исроил 5 май куни Ғазо шаҳридаги полиция пунктига авиазарба берди. Оқибатда икки нафар фаластинлик, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Яна бир неча киши жароҳатланди.


Бугун, 07:55

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: