• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шаҳрисабз 2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти дея эътироф этилди

    Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари Туризм вазирларининг IV йиғилишига раислик қилди. Тадбир доирасида Шаҳрисабз шаҳри 2024 йил ИҲТ туризм пойтахти сифатида эълон қилинди, деб «Дарё»га хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

    Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар Туризм вазирларининг IV йиғилиши онлайн форматда бўлиб ўтди. Тадбир ИҲТда 2022 йил – ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йили концепциясига мувофиқ Ўзбекистон раислигида ўтказилди. Йиғилишда ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм идоралари раҳбарлари ва ИҲТ Маданият институти президенти иштирок этди. Тадбирга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов раислик қилди.

    Маълумот учун, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон, Туркманистон, Туркия, Эрон, Тожикистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжон мамлакатлари киради. IV йиғилиш кун тартибидан «ИҲТ минтақасида COVID-19 пандемиясидан кейин туризм соҳасини жадал тиклаш, хавфсиз ва барқарор ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси», «ИҲТ туризм пойтахти» номзодлари, «ЭCО Vision 2025» мандатлари бўйича амалга оширилган ишлар тақдимоти ҳамда ИҲТга аъзо давлатларнинг «Самарқанд декларацияси» ўрин олди.

    Йиғилиш доирасида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган қатор ташаббус ва ҳужжатлар тасдиқланди. Булар:

    1. Ўзбекистон президенти томонидан 28 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг XV саммити доирасида илгари сурилган ташаббусга кўра, «ИҲТ минтақасида COVID-19 дан кейин туризмни жадал тиклаш, хавфсиз ва барқарор ривожлантириш «Йўл харитаси» тасдиқланди.

    2. ИҲТга аъзо давлатлар бой тарихий ва маданий меросини эътироф этиш, туризм соҳасининг иқтисодий ва барқарор ривожланиш, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни таъминлашда асосий омил сифатида таъкидлаш, аъзо давлатлар томонидан амалга оширилган ишлар ва пировард мақсадларни белгиловчи «Самарқанд декларацияси» тасдиқланди.

    3. Ташкилот аъзолари томонидан 2000 йиллик тарихга эга, UNЭСCО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТ туризм пойтахти сифатида маъқулланди.

    «Барча юртдошларимизни Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТ туризм пойтахти дея эълон қилингани билан табриклаймиз! Бу қарорнинг қабул қилинишида Ўзбекистонда туризм ва маданий мерос соҳаси ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Шаҳрисабз шаҳрининг бой тарихи ва маданий мероси, Ипак йўлида туризмнинг ривожланишидаги ўрни ва соҳани барқарор ривожлантириш салоҳияти инобатга олинди. Зеро, Шаҳрисабз 2000 йиллик тарихга эга бўлиб, UNЭСCО нинг Бутунжаҳон мероси репрезентатив рўйхатига киритилган», — деди Азиз Абдуҳакимов.

    Ўз навбатида, Шаҳрисабзнинг ушбу мақомни олишини кенг миқёсда нишонлаш кўзда тутилган. Қолаверса, шаҳарда ва бутун Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, экотуризм, этнотуризм ва бошқа йўналишларда салоҳиятни юксалтириш, ҳудуднинг номоддий меросини кенг очиб берувчи маданий тадбирлар, туризм тадбиркорлиги, шу жумладан, ёшларнинг фаоллигини ошириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Тадбир якунида ИҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон раислигида илгари сурилган таклифлар ва қабул қилинган ҳужжатлар туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқишига ишонч билдирилди.

    17.12.2022, 23:19   Изоҳ (0)   18934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўқитувчилардан йиллар давомида фаррош, комиссияга хизмат кўрсатувчи официант, бўш залларни тўлдирувчи ‘массовка’ сифатида фойдаланилди» — Саида Мирзиёева

    17.12.2022, 23:10

    Фото: Ўзбекистонга тўртинчи Airbus 321neo самолёти олиб келинди

    17.12.2022, 22:40

    «Ҳокимларнинг рейтингини ажрашишлар сонига боғлаб қўйдик» – профессор Барногул Санакулова

    17.12.2022, 21:49

    «Аёллар муаммоси уларни яхши кўрмайдиган ва доим четга суриб қўядиганларнинг қўлида қолиб кетган» – Барногул Санакулова

    17.12.2022, 20:39

    Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25—30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқармоқда

    17.12.2022, 20:16

    Ўзбекистонда Cobalt ишлаб чиқариш 2021 йилга нисбатан салкам 50 фоизга ошди

    17.12.2022, 20:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.