Ижтимоий тармоқнинг қорақалпоқ сегментида Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида тўрт нафар шахс ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилгани хабар берилди.
«Дарё» мухбири ҳолатга аниқлик киритиш учун масъуллар билан боғланди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги ва республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматлари ҳолат тўлиқ ўрганилгач, маълумот берилишини маълум қилди.
«Дарё» манбасининг маълум қилишича, воқеа кеча, 14 декабрь куни соат 21:30 атрофида содир бўлган.
«Тўрткўл туманининг «Уллубоғ» ОФЙ Нурли йўл посёлкасида чиндан ҳам тўрт нафар шахснинг ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Улар туман шифохонасига жойлаштирилиб, керакли муолажаларни олгач уйига қайтган. Ҳозирда аҳволи яхши», — дейди манба.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)