Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2022 йил 13 декабрь куни 3,0 минг тонна автобензин, шу жумладан, 2,8 минг тонна АИ-80 маркали автобензин ишлаб чиқарилди.

Истеъмолчилар талаблари ўрганилиб, эҳтиёжни қондириш мақсадида айнан 13 декабрь куни 37 425 тонна АИ-80 автобензин биржа савдоларига қўйилди ва тўлиқ сотилди. Бунда, ҳар бир тонна маҳсулот учун ягона нарх 6 295 минг сўмдан шаклланди (4 721 сўм/литр).

Бугун, 14 декабрь куни эса биржа савдолари орқали 4 750 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб берилиши таъминланмоқда.

2022 йил 13 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 4 212 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. 2022 йил 14 декабрь ҳолатига тасарруфдаги нефть базалар, нефтни қайта ишлаш заводлари ва «UNG Petro» МЧЖда 22,8 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси топшириғига асосан, АЁҚШларда автотранспорт воситаларига навбат билан маҳсулот қўйиш, уларга белгиланган тартибда хизмат кўрсатиш, маҳсулотларни ностандарт идишларга қўймаслик, таъминотда узилишиларга йўл қўймаслик, харидорлар билан мулоқотда одоб ва аҳлоқ қоидаларига амал қилиш қатъий назорат қилинмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади