ФИФА тартиб-интизом қўмитаси Хорватия ва Сербия жамоаларини жаримага тортди.
Хорватия мухлислари ЖЧ—2022 доирасида Канадага қарши кечган баҳсда келиб чиқиши сербиялик бўлган рақиб дарвозабони Милан Борянни ҳақорат қилган ва устидан кулган. Шу боис Хорватия футбол федерацияси 53 минг доллар миқдорида жаримага тортилган.
Сербиянинг Бразилияга қарши ўйинида серблар кийиниш хонасидаги баннерда Косово Сербия таркибидаги мамлакат сифатида тасвирланган. Ушбу провокацион баннер учун ФИФА Сербия футбол федерациясига 21,3 минг доллар миқдорида жарима белгилади.
Изоҳ (0)