Халқаро ҳисоб-китоблар банкининг (BIS) сўнгги маълумотларига кўра, иккинчи чоракда Хитойнинг номолиявий секторига берилган жами кредитлар 51,87 триллион долларга етди. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотидан (295 фоиз) деярли уч баробар кўпдир.
Япониянинг Nikkei агентлиги маълумотларига кўра, қарзнинг бу даражаси Хитой учун 1995 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Таққослаш учун, Россияда иккинчи чоракда бундай қарз ҳажми ЯИМнинг 120 фоизини, АҚШда 263,5 фоизни, Буюк Британияда 257 фоизни, Германияда 195 фоизни ташкил қилган.
Жами кредитларнинг номолиявий секторга ялпи ички маҳсулотга максимал нисбати, BIS ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда Гонконгда (463 фоиз), Японияда (425 фоиз) ва Люксембургда (422 фоиз) кузатилмоқда.
Мутахассислар Хитойнинг ички қарзининг ўсишини COVIDга қарши қатъий чоралар билан боғламоқда.
Таъкидланишича, Хитой минтақавий ҳокимиятлари жалб қилинган қарз маблағларини асосан инфратузилма лойиҳалари ва қурилиш индустриясини қўллаб-қувватлашга йўналтирмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи қанча экани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)