Россия президенти Паркинсон касаллигидан азият чекмоқда ва у аллақачон 8 килога озган. Бу ҳақда сиёсий таҳлилчи Валерий Соловейга таяниб, Британиянинг Express нашри хабар берди.
Соловейнинг сўзларига кўра, Путиннинг саломатлиги «кучли даражада» ёмонлашган. «The Sun» нашрига юборилган электрон мактубда Россия разведкасининг инсайдери қуйидагиларни маълум қилган:
«Путинга эрта босқичда Паркинсон касаллиги ташхис қўйилганини тасдиқлай оламан, аммо хасталик аллақачон ривожланиш чўққисида. Бу ҳақиқат ҳар томонлама инкор қилинади ва яширилади. Путинга ошқозон ости бези саратони тарқалишини тўхтатиш учун ҳар хил оғир стероидлар ва инновацион оғриқ қолдирувчи инъекциялар мунтазам равишда юборилади», — дейилади мактубда.
«Бу касаллик нафақат кучли оғриққа сабаб бўлади, балки юзни шиширади ва бошқа ножўя таъсирлар, жумладан, хотирани заифлаштиради. Россия президентига яқин доиралар орасида ошқозон ости бези саратонидан ташқари, Путинда простата саратони ҳам борлиги ҳақида миш-мишлар бор», дейилади хабарда.
«General SVR» Telegram канали хабарига кўра, Россия президенти йўтал тутиши, кўнгил айниши ва иштаҳа йўқолишини бошдан кечирмоқда. Telegram канал узоқ вақтдан бери Путин саратон касаллиги билан курашаётганини даъво қилиб келади ва Кремлдаги манбалар Россия раҳбари 8 килога озганини айтмоқда. Бироқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путинда ҳеч қандай саратон касаллиги йўқлигини қайд этган.
Мавзуга доир: Путин расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушгани айтилмоқда
Изоҳ (0)