Хитой собиқ раҳбари Сзян Сземин 96 ёшида вафот этганди. Шавкат Мирзиёев унинг вафоти муносабати билан Си Цзиньпинга таъзия йўллади, деб хабар бермоқда президент матбуот котиби.
Президент Хитойнинг амалдаги раҳбари Си Цзиньпинга ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшган Сзян Сземиннинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», — дейилади давлат раҳбарининг мактубида.
Изоҳ (0)