• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас

    Ҳуқуқшунос блогер Баҳодир Аҳмедов ўзининг Telegram’даги каналида «МИБнинг минг бир ўйини» сарлавҳали пост  жойлаштирган эди. Мажбурий ижро бюроси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    Блогер, хусусан, қуйидаларни ёзган.

    Сиз судда ютиб чиқдик деганингизда ҳам бунинг ижроси анча югур-югур билан, муддатларни сунъий чўзишлар билан давом этиши мумкин. Чўзишлар ортида одатда «манфаат» турган бўлади. МИБ — суднинг ажралмас қисми. Суднинг юзи фақатгина судьялар, суд ходимлари эмас. Суд ҳужжатининг ўз вақтида, камчиликсиз, соат механизмидек аниқ ишлаши ижро қилиниши ҳам суднинг юзи. Суд — давлатчиликнинг энг катта устуни. Унинг обрўси бўлмаса, давлатнинг ҳам ҳурмати бўлмайди. Давлат қуриш суддан бошланади.

    МИБ колоссал ўзгариши керак. Русланбек Давлетовга ўхшаган раҳбар тайинланиб, прокуратура тизимидан чиқарилиб, Судьялар олий кенгашидек орган мақоми берилиши керак, — дейди ҳуқуқшунос.

    Ўз навбатида, бюро ахборот хизмати ушбу хабар бўйича ўз муносабатини билдириб ўтди ва ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмаслигини таъкидлади.

    Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасида ижро ҳужжатида кўрсатиладиган талаблар аниқ кўрсатилган. Бироқ амалиётда ижро ҳужжати берадиган органлар томонидан ушбу талабларга риоя этмаслик ёки давлат ижрочилари томонидан асоссиз равишда қайтариш ҳолатлари кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда, бунга йўл қўйган ходимларнинг ҳаракатларига тегишли муносабат билдирилмоқда.

    Шуни қайд этиш жоизки, токи ижро ҳужжатини шакллантириш рақамлаштирилмас экан, бу каби қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш имконсиз ва бу ҳолатдан бюро органлари манфаатдор эмас. Шу боис бюро ва Олий суд ўртасида ўрнатилган электрон ҳамкорлик тизимини янада такомиллаштириш орқали давлат ижрочиларининг ижро ҳужжатларини қайтариш ҳолларига буткул барҳам берилади.

    Бу борада ҳар икки идора ўртасида 12 сентябрь куни ҳужжат имзоланиб, ҳозирда амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

    Бюронинг Чилонзор тумани бўлими иш юритувидаги АТБ «Микрокредитбанк»дан ундирувчи А.Н. фойдасига жами 98 млн 265 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича танқидий хабарларга расмий муносабат билдирилган. Жумладан, ижро иши бўйича қарздорга тегишли 38 турдаги автотранспорт воситаларини реализация қилишни олдини олиш мақсадида электрон тарзда тақиқлар ўрнатилган ва Nexia-3 русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган. 23 ноябрь куни Тошкент туманлараро маъмурий суди ажрими билан ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилган. Бюро органлари ўз фаолиятини амалга оширишда қонунийлик, мустақиллик, марказлашганлик, бирлик ва ошкоралик принциплари асосида иш юритади.

    Қонун ҳужжатларига кўра, бюро органлари судлар томонидан ўз қарорлари асосида тақдим этилган ижро ҳужжатлари ёки ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги ажримларини бирдек муҳокама этмаган ҳолда ижросини таъминлайди. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳокимликлар ёки бюджет ташкилотлар молиявий мажбуриятларини ундиришда Бюджет кодекси ва қонунчиликда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда давлат ижрочисининг қарорига асосан ундирув тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилиши таъминланади. Жорий йил давомида бюро органлари томонидан 946 та ҳолатда 315,4 млрд сўмлик компенсация маблағлари ундирилиши таъминланди.

    Давлат ижрочиларида иш юкламаси кўп. Бироқ бу суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилмаслигига баҳона бўла олмайди. Бюро органларида иш ҳажмини асос қилиб, ходимлар сонини кўпайтиришга эмас, ижро жараёнини рақамлаштириш орқали ижро самарадорлигини оширишга қаратилмоқда. Бунинг учун ижро ҳужжатлар юритуви, айланмаси ва ижро этиш босқичлари электрон тарзда 35 та ташкилотларнинг 63 та йўналишдаги ахборот тизимларига интеграция қилинган «Миб Портал» дастури орқали амалга оширилмоқда.

    Дастур орқали ижро ҳужжатларини тўғридан-тўғри суд ва бошқа органлардан қабул қилиш, мол-мулкни қидириш, тақиқларни қўйиш ва ечиш, томонларга хабарномалар юбориш, пул маблағларини тақсимлаш, инкассо қўйиш, мол-мулкни аукционга чиқариш ва баҳолашга юбориш каби ҳаракатлар фақат электрон тарзда амалга оширилмоқда.

    Соҳада самарадорликни янада ошириш ва суиистеъмолчикларни олдини олиш мақсадида, жорий этилган «Смарт ёрдамчи» электрон платформаси орқали қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш ва уларга тақиқ қўйиш тўлиқ автоматлаштирилган. Қарздорлик бартараф этилганидан сўнг тақиқларни автомат ечиш ва бу ҳақда хабардор қилиш тизими жорий этилди.

    Қарздорларни ўз вақтида хабардор қилиниши натижасида ўтган 10 ойда 820 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик давлат ижрочиси томонидан берилган иҳтиёрий муддатда бартараф этилган. Шунингдек, дастур ёрдамида мол-мулки мавжуд бўлмаганини важи билан ижро ҳужжатларини ассосиз равишда тамомлаш ҳолатларига тўлиқ чек қўйилди.

    Бюро органлари фаолиятига суд ва бошқа орган қарорларини давлатнинг мажбурлов кучини сафарбар қилмасдан, ихтиёрий ижро қилишга қаратилган ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда. Жумладан, 1 июнь кунидан ишга туширилган соддалаштирилган ижро этиш институти орқали мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 500 мингга яқин ҳужжатларнинг ижроси амалда таъминланиб, туман (шаҳар) давлат ижрочиларининг иш юкламасини сезиларли камайтиришга хизмат қилмоқда.

    Қарздорлардан ундирилган маблағларни электрон тақсимлаш тизими ҳам босқичма-босқич фаолиятга жорий этилиб, жорий йил ўтган даврида 1,1 трлн сўм пул маблағлари давлат ижрочисининг аралашувисиз ундирувчиларга ўтказиб берилди.

    Кўплаб эътирозга сабаб бўлаётган алимент ундируви соҳасини ҳам рақамлаштиришга эътибор қаратилди, алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона «Э-Алимент» электрон ахборот тизими ишга туширилиб, ўтган даврда 1,2 трлн сўм алимент маблағлари ундирилган бўлиб, шундан 898 млрд сўм маблағлар тўғридан-тўғри ундирувчилар банк карталарига йўналтирилган. Қўлланилган маъмурий ва жиноий жавобгарликка қарамасдан алимент маблағлари тўланмаган 323 та ижро иши бўйича 3,7 млрд сўм алимент жамғармасидан тўлаб берилган.

    Бугунги кунда ахборот тизими орқали алимент ундируви билан боғлиқ ҳужжатларни «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратиш режалаштирилиб, асосий эътибор тўловдан бўйин товлаётган қарздорлар билан ишлашга қаратилади. Бугунги кунда мавжуд муаммоларни таҳлил қилган ҳолда соҳага «Мажбуриятлар реестри» институтини жорий этиш борасида таклифлар тайёрланмоқда, — дейилади муносабатда.

    30.11.2022, 16:08   Изоҳ (0)   11275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Коррупционeрлар суваракка ўхшайди» — Акмал Бурҳонов

    30.11.2022, 15:21

    «Халқ кўтарилса керак дегандим, аммо бу даражада уруш бўлишини ўйламаганман». Нукус воқеаларида гумонланаётган журналист Лолагул Қаллиханова

    30.11.2022, 15:12

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди

    30.11.2022, 14:31

    «Ўзбекнефтгаз»: Талаба ва мактаб ўқувчилари учун ишлаб чиқариш корхоналарига экскурсия ташкил этилди

    30.11.2022, 14:30

    Тошкентда хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходимини ўлдирган фуқаро қўлга олинди

    30.11.2022, 13:52

    «Кўп йўлларимиз Совет даврида қурилган» — сенатор тирбандлик муаммоси сабабларини айтди

    30.11.2022, 13:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.