Англия терма жамоаси ЖЧ—2022 1-турида Эрон устидан 6:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
«Учшерлар» устози Гарет Саутгейт Англия бошқарувида йирик мусобақалардаги (Жаҳон Чемпионати / Евро) 9-ғалабасини қўлга киритди. Бу борада мутахассис Алф Ramseyнинг рекордини ортда қолдирди. 1966 йилги мундиалда инглизларни чемпион қилган мураббий йирик мусобақаларда 8 та ғалабага эришганди.
Англия терма жамоасининг кейинги ўйини 25 ноябрь куни АҚШга қарши кечади.
Бунга қадар инглизлар кетма-кет олти ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётганди. Март ойидаги ғалабадан кейин жамоа уч дуранг ва уч мағлубият қайд этганди.
Шунингдек, Англия йирик мусобақалар 1-тури доирасида энг йирик ғалабасини қўлга киритди. Яна инглизлар ўз тарихида катта мусобақа доирасида иккинчи бор 6 та гол уриб ютди. Бундан аввал ЖЧ—2018 да Панама 6:1 ҳисобида таслим этилганди.
Изоҳ (0)