Одамлар нафақат бир-бирига, балки жониворларга ҳам яхшилик қилади. Албатта, кимдир уйида мушук боқади ёки бошпанасиз кучукларга ёрдам кўрсатади. Миннатдорлик сифатида улар ҳам инсонга меҳр ва муҳаббатини намоён этади, деб ёзади AdMe.
Интернетда ҳиндистонлик қиз фил боласининг лой ариқдан чиқишига ёрдам бергани тасвирланган видео тарқалди. Унга кўра, фил боласи асфальт йўл ва қамишзорлар орасидаги лой ариққа ботиб қолган. Катта ҳайвонлар кўпинча лойга ботиб қолади ва ҳар доим ҳам ўзи чиқиб кета олмайди.
Видео давомийлиги 36 сония бўлиб, унда қиз бор кучи билан жониворни лойдан тортиб олишга уринганини кўриш мумкин. Фил боласи ҳам қизнинг ёрдамини қабул қилиб, лойдан чиқишга ҳаракат қилади. Лекин энг қизиғи видеонинг сўнгги сонияларида содир бўлади: лойдан чиққан жонивор гўё ўз қутқарувчисига миннатдорлик билдиргандек хартумини кўтаради.
Видео аллақачон 90 мингдан ортиқ кўрилган ва 7,5 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Изоҳларда фойдаланувчилар қизнинг фидойилигига қойил қолган. «Бу сайёра барчамизга тегишли», деб ёзган шарҳловчилардан бири. Аммо айримлар кўпроқ нега видеони суратга олган одам ёрдамга келмади, деб савол берган.
She helped the elephant baby to come out from the mud it was struck in. Baby acknowledges with a blessing 💕 pic.twitter.com/HeDmdeKLNm
— Susanta Nanda (@susantananda3) October 27, 2022
Изоҳ (0)