Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг навбатдаги ҳисоботига кўра, минтақада яшовчи мактаб ёшидаги ҳар уч ўғил-қиздан бири ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекмоқда.
Ҳужжат ҳудуддаги 33 мамлакатдан тўпланган таҳлилларга асосланган. Тадқиқотда 6 ёшдан 9 ёшгача бўлган қарийб 411 минг нафар бола иштирок этган. Қайд этилишича, қатор мамлакатларда бу кўрсаткич янада юқори.
Аниқроқ айтганда, 7—9 ёшли болаларнинг 29 фоизи худди шу муаммога дучор бўлган. Вазн ортиши ҳолатлари қизларга нисбатан ўғил болалар орасида юқори. Буларнинг барчаси ёш авлод ўртасида юрак-қон томир, қандли диабет, саратон каби хавфли касалликларнинг ривожланиши учун имкон яратмоқда.
Биз бу хавотирли кўрсаткичларни камайтириш бўйича янада фаолроқ ҳаракат қилишимиз керак. Вазиятни ўнглаш учун эса бизга самарали стратегиялар зарур, — дейди ЖССТ вакили К. Викрамасингх.Маълумот учун, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 53 давлатни бирлаштирган Европа минтақавий бюроси аъзоси ҳисобланади.
Изоҳ (0)