Самарқандда 10—11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Ташкилотнинг Хитойдаги уйғурлар бўйича позицияси қандай? Ушбу саволга Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Боғдод Амреев изоҳ берди.
«Туркий давлатлар ташкилотининг позицияси — унга аъзо мамлакатларнинг позицияси. Биз бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаймиз.
Бу позиция ташкилотларга аъзо мамлакатларнинг ташқи сиёсат позициясидан келиб чиққан. Яъни, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ёки Озарбайжон сиёсати айнан шундай — бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик. Ташкилот ва унга аъзо мамлакатларнинг позициялари бошқа-бошқа бўлиши мумкин эмас», — деган ташкилот бош котиби.
Изоҳ (0)