Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти Бувайда туманида аёл ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Бош прокуратура матбуот котибининг «Дарё» сўровига асосан маълум қилишича, аёл ўлдирилмаган, у ўз жонига қасд қилган.

34 ёшли Г.Д. 28 октябрь куни соат 19:00 ларда турмуш ўртоғининг Damas’ида кетаётиб, у билан жанжаллашиб қолган ва ўзини машинадан ташлаб юбориб, олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойига чиқилиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, қон доғи намуналари текшириб кўриш учун олинган. Ҳодиса жойини текшириш давомида чизмаси чизилган, ҳодиса жойида Damas’дан қолдирилган 2,80 метр тормоз изи аниқланган.

Судга оид тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида Дўсматова Гуласал Жумаевнада бош мия очиқ жароҳати, бошининг энса соҳасида эзилиб йиртилган яра, бошининг энса, иккала чакка асос суяклари синиши, бош мия тўр пардалари остига қон қуйилишлари, бош мия моддасининг шиши, чап пешона соҳаси қонталаши, иккала тизза олди юзаларида шилинмалар, чап сони қонталашлар аниқлангани кўрсатилган.

Ҳодиса жойи Damas Қўқон туманлараро суд тиббий экспертиза бўлими бошлиғи иштирокида қўшимча кўздан кечирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)