«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер юз териси саратонига чалинганини маълум қилди.
«Менда юз териси саратони бор эди ва уни даволаш учун учта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирдим», — деб ёзади «Бавария» посбони.
Нойер 2011 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мюнхен клуби билан бирга 10 марта Германия чемпионатида, 2 марта Чемпионлар Лигасида зафар қучган. Мануэль Германия терма жамоаси билан бирга 2014 йилги Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)