Араб давлатлари етакчилари сўнгги уч йил ичида илк бор Жазоирда, Араб давлатлари Лигасининг 31-саммитида учрашди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.
22 аъзодан иборат Араб давлатлари Лигасининг бу йилги саммити Жазоирда бўлиб ўтмоқда. Лига Фаластиннинг даъвосини қўллаб-қувватлашига қарамай, унинг кўплаб аъзолари Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган. Учрашув Яқин Шарқ ва Африкада инфляция ўсиб бораётгани, озиқ-овқат ва энергия танқислиги, қурғоқчилик ва яшаш нархининг кескин ошиб бораётгани фонида бўлиб ўтди.
«Минтақавий ва халқаро контекст ўсиб бораётган кескинлик ва инқирозлар билан тавсифланмоқда, айниқса, араб дунёси ҳозир бошдан кечираётган қийин даврни ўзининг замонавий тарихида ҳали кўрмаган эди», — деди Жазоир президенти Абделмажид Теббун.
Теббун ўз нутқида Россиянинг Украинага босқинини тилга олмади, бироқ «фавқулодда глобал ҳолатлар озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилувчи қутбланишни юзага келтираётганини» таъкидлади.
Нашр Украинадаги можаро араб давлатларининг кўпчилигига таъсир кўрсатгани, чунки улардан бир қанчаси Украина ва Россия буғдойининг экспортига жиддий қараб эканини эслатди.
«Бир қатор бошқа сабаблар: иқлим ўзгариши ва табиий офатлар билан бирга Украинадаги уруш озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги инқирозини янада кучайтирди», — деди Тунис президенти Қайс Саид саммитнинг очилишидаги нутқида.
Эслатиб ўтамиз, араб давлатлари Украинадаги вазият бўйича бетарафлигини эълон қилган.
Изоҳ (0)