• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини табриклади

    Шавкат Мирзиёев 25 октябрь — Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади. Қуйида Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган табрик матни тўлиғича тақдим этилди.

    Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари! Қадрли офицер ва генераллар, сержант ва сафдорлар! Муҳтарам фахрийлар!

    Аввало, сизларни 25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Ҳеч шубҳасиз, халқимиз сизларни ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек олижаноб ишга бағишлаган, муқаддас қасамёдига содиқ инсонлар деб билади ва машаққатли хизматингизни муносиб эътироф этади.

    Янги Ўзбекистонда «Инсон қадри учун» деган эзгу тамойил асосида олиб бораётган ислоҳотларимизни ҳаётга муваффақиятли жорий этишда ички ишлар тизими ходимлари давлатимиз ва жамиятимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиб хизмат қилмоқда.

    Бугунги кунда дунёда ҳукм сураётган мураккаб ва таҳликали шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш қанчалик муҳим вазифа эканини барчамиз яхши англаймиз. Шу боис, кейинги йилларда ички ишлар тизимини ислоҳ қилишга устувор эътибор қаратилмоқда.

    Бу борада барча ҳудудларимизда хавфсиз шароит яратиш, тинчлик ва осойишталикка қарши таҳдидларга тўлиқ барҳам бериш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг жамоат хавфсизлиги концепцияси ҳамда 2022-2025 йилларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси изчил амалга оширилмоқда.

    Мазкур ҳужжатларга асосан, илк бор ҳар бир туман ва шаҳарда фуқаролар хавфсизлигини ишончли таъминлаш бўйича 10 та давлат идорасининг ҳамкорликда ишлаш механизмлари ва вазифалари белгилаб берилди. Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга қаратилган замонавий иш услублари амалиётга татбиқ этилмоқда.

    Жиноятчиликнинг олдини олиш, унинг сабабларини бартараф этиш мақсадида ҳуқуқбузарликларни «маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама қилиш тизими жорий қилинди. Жиноятлар нисбатан кўп содир этилган маҳаллаларда ташкил этилган ҳуқуқ-тартибот масканларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг биргаликдаги фаолияти йўлга қўйилди.

    Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни кенг тарғиб этиш ҳамда турли салбий иллатларнинг олдини олиш мақсадида мактабларда 2 мингдан ортиқ инспектор-психолог лавозимлари жорий этилди ва бу ўзининг дастлабки ижобий самараларини бермоқда.

    Профилактика инспекторининг маҳаллада ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликдаги фаолиятининг йўлга қўйилгани кўплаб ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш ҳамда хотин-қизларни зўравонлик ва турли тазйиқлардан ҳимоя қилиш учун шароит яратмоқда.

    Ички ишлар органларининг кундалик фаолиятини инновацион ёндашувлар, рақамли технологиялар ва илм-фан ютуқларига таянган ҳолда ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти, қадр-қиммати ва мол-мулкини кибермаконда ишончли ҳимоя қилиш бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида самарали методикалар ишлаб чиқилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

    Ўтган йилдан бошлаб жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича барча ариза ва хабарларни автоматлаштирилган тарзда қайд этувчи «102» тизими жорий қилинди. Вилоят марказлари ва йирик туманларда 75 та ситуацион марказларнинг ташкил этилгани кўча ва жамоат жойларида вазиятни масофадан туриб кузатиш ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган куч ва воситаларни самарали бошқариш имкониятини яратди.

    Ҳаётимизнинг барча жабҳалари қатори ички ишлар органлари фаолиятини либераллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкоралик муҳитини кучайтириш, инсонпарвар ва халқчил тизимга айлантириш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Айни пайтда, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали фуқаронинг шахсини аниқлаш учун уни ички ишлар органларига олиб келиш амалиётидан воз кечиб, электрон қурилма ёрдамида аниқлаш тизимини жорий этиш устида ишлар олиб борилмоқда.

    Ўтган йили қабул қилинган «Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси»нинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида соҳа ходимларида ватанпарварлик руҳини кучайтириш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, муомала маданиятини юксалтириш бўйича амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар аҳоли билан ишлаш амалиётига ижобий таъсир кўрсатди.

    Тизимда эришилган ютуқларнинг ёрқин намунаси сифатида маънавий-маърифий тарғибот йўналиши бўйича «Энг намунали вазирлик ва идора» танловида Ички ишлар вазирлиги жамоаси 2021 йилда иккинчи ўринни, жорий йилда эса фахрли биринчи ўринни қўлга киритганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

    Ҳурматли соҳа вакиллари!

    Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, соҳада коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратилган ишларимиз бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.

    Бугунги кунда мавжуд имконият ва салоҳиятимиз, кейинги йилларда орттирган тажрибамиздан, илғор хорижий ютуқлардан фойдаланган ҳолда, соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш энг муҳим вазифалардан биридир.

    Бу борада мамлакатимизда «Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар» деган қоидани ҳаётга татбиқ этишда аввало халққа энг яқин касб эгалари сифатида ички ишлар ходимларининг ўзлари барчага ўрнак ва намуна бўлишлари зарур, деб ўйлайман.

    Тизимга замонавий технологиялар ва иш услубларни жорий этиш, профессионал етук кадрларни тайёрлаш, соҳа ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратишимиз лозим.

    Ички ишлар тизимидаги ислоҳотларимизнинг амалий натижасини соҳанинг ҳар бир ходими, биринчи навбатда, халқимиз ўзининг кундалик ҳаётида сезиши учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, фидокорона меҳнатингиз, Ватанимиз ва халқимизга садоқатингиз учун барча юртдошларимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман.

    Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга файзу барака, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти

    Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга кўра, 25 октябрь Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимлари куни этиб белгиланган. 2022 йил 25 октябрда Ўзбекистон ички ишлар органлари ташкил этилганига 31 йил тўлди. Шу муносабат билан давлат раҳбари бир гуруҳ соҳа вакилларини мукофотлади.

    25.10.2022, 11:48   Изоҳ (0)   26774
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятидаги сойга икки тоннага яқин ўлик товуқлар ташлаб кетилди

    25.10.2022, 11:40

    Тошкент ва Шарм аш-Шайх шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сони оширилади

    25.10.2022, 10:42

    Андижонда янги ҳоким иш бошлади. Собиқ ҳоким Ўзбекистонни бутун дунёга шарманда қилишда айбланиб, ишдан бўшатилганди

    25.10.2022, 10:34

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 26 октябрь куни кучли ёмғир ёғиши мумкин

    25.10.2022, 10:21

    Ўзбекистонда юрак-қон томир касалликларидан ўлим кўрсаткичи 56,2 фоизга камайди

    25.10.2022, 10:15

    Навоийда фуқарони «Қорақўтан» конига ишга киритиб қўйиш учун 2,5 минг доллар сўраган шахслар ушланди

    25.10.2022, 10:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.