Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон банклари хорижий ўтказмалар ва валюта айирбошлаш билан боғлиқ нақд валюта билан таъминлаш масаласида кучли босим ва юкламага дуч келмоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров Telegramдаги каналида фикр билдирди.

Отабек Бакиров

Отабек Бакиров
Фото: Марказий банк

Отабек Бакировнинг ёзишича, Россия Марказий банки юритаётган «курс уруши» Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Сентябрнинг охирида рус ўрдасининг думини кетига қисиб чекиниши, мобилизация, сафарбарликдан қочиш, сохта референдумлар, ядро ва газ шантажи риторикаси шароитида Россия Марказий банки юритаётган «курс уруши» янада кескинлашди. Қолган барча фронтларда қақшатқич мағлубиятга учраётган бўлса-да, рубль билан боғлиқ манипуляцияларда босқинчилар ва спекулянтлар ҳали осонликча жон берадиган эмас.

Юз бераётган воқеликлар Ўзбекистонни четлаб ўтаётгани йўқ. 29-30 сентябрь кунлари бир доллар учун нақдсиз нисоб 53 рублгача пасайди, табиийки Ўзбекистонга спекулятив ўтказмалар миқдори ўтган ҳафта охири ва шу ҳафта бошида мисли кўрилмаган даражага етмоқда.

Бугун эрталабки ҳолатга Россияда VTB банки нақд доллар учун 78,5 рубль, Сбербанк 78 рубль, Алфа-банк 77 рубль сўрамоқда. Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистонга нақдсиз ўтказилган ва нақд ечиб олиниб Россияга етказилган транзакциянинг даромадлилиги 50 фоизга етмоқда. Уч кунда 50 фоиз даромад. На наркобизнес, на фоҳишабозлик, на одам савдоси бунча кўп даромад бермайди.

Шунинг учун Ўзбекистон банклари хорижий ўтказмалар ва валюта айирбошлаш билан боғлиқ нақд валюта билан таъминлаш масаласида кучли босим ва юкламага дуч келмоқда. Хориждан нақд валюта келтириш икки, уч баробарга кўпайган, санкциялар шубҳаси ва эҳтимоли остида бўлса-да нақд валюта келтириш яна кўпайтирилмоқда, янги манбаларни қидириб топиш ишлари тўхтаб қолгани йўқ»– деб ёзади муаллиф.

Отабек Бакиров нақд валюта билан боғлиқ вазиятнинг мураккаблашиши биринчи марта эмаслигига ҳам тўхталган.

«Ҳа, ижтимоий тармоқларда ёзилаётганидек, айрим банклар юзага келган чақириқларга етарлича адекват ва тезкор муносабатда бўлмаётган бўлиши ҳам мумкин. Ҳа, айрим ҳолатларда юзага келган дефицит шароитидан фойдаланиб қолишга уринаётган, спекулянтлар билан бир фронтга қўшилиб қолган банкирлар ҳам бўлиши мумкин.

Бундай шароитда тизим бутун куч ва имкониятларини энг аввало, меҳнат мигрантлари ва уларнинг ўтказмалари билан боғлиқ амалиётларини нақд валюта ёки нақд сўм билан таъминлашга қаратиши табиий ва буни турлича баҳолашларига тоқат қилишга тўғри келади. Норози спекулянтлар биринчи бўлиб ва ҳаммадан баландроқ қичқиради.

Эсда тутиш керакки, ўзбекистонлик меҳнат мигранти битта транзакцияда 5 минг доллар пул ўтказмайди ёки 100 минг долларни 20 та паспортга бўлиб юбормайди. Ёки бўлмасам, ўзбек мигрантининг конвейердек ишлаётган уч қаватли схемаларга қизиқиши ҳам, вақти ҳам йўқ.

Нақд валюта билан боғлиқ вазиятнинг мураккаблашиши биринчи марта эмас, бу апрелда ҳам, майда ҳам, июнда ҳам бўлди. Ҳар сафар шундай вазиятга дуч келинганида ечим топилган, вазият барқарорлаштирилган. Бу сафар ҳам шундай бўлади», – деб ёзган иқтисодчи.

Аввалроқ Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан кейин мамлакат фонд бозори қулагани, рус валютаси рублнинг қиймати 4 фоизга пасайгани хабар қилинганди.

Изоҳ

Oybek

3 октябр, 19:34

ОТАБЕК КИМГА ИШЛАШИНГ МАЛУМКУ НИМА КИЛАСАН ЧИРАНИБ САН СИГИНАДИГАН ЧИРИГАГ ГАРБ САССИК ГЕЙЛАР БАРИБИР УРИСГА ЮТКИЗАДИ

Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди