«Барселона» ва «Ливерпуль» қишки трансфер ойнасида футболчиларни алмаштириши мумкин.
Diario Sport хабарига кўра, каталонияликлар Роберто Фирминони, инглизлар эса Мемфис Депайни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Рокировканинг сабаби футболчиларнинг ниҳоясига етаётган шартномаси ҳисобланади. 2023 йил ёзида Фирминонинг «Ливерпуль» билан, Депайнинг «Барселона» билан шартномаси ўз якунига етади.
Жамоалар футболчиларини текинга қўйиб юборишни хоҳламай, уларни рокировка қилиш ҳақида ўйламоқда.
Роберто Фирмино 2022/23 йилги мавсум «қизиллар» сафида 8 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Депай эса 3 та ўйинда майдонга тушган ва битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Изоҳ (0)