• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда илк бор «Заковат» ўйинининг спорт тури бўйича Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди (фото)

    24-25 сентябр кунлари Тошкентда илк бор «Заковат» ўйинининг спорт тури бўйича Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан 48 та жамоа иштирок этди. Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этди.

    Чемпионат Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда «Заковат» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Тошкент Ботаника боғи мусобақалар ўтказиладиган спорт майдончасига айланди. Бу ерда кубокни юқори савияда ўтказиш, иштирокчиларнинг дам олиш пайтларида қулайлик яратиш учун барча зарур шароитлар яратилди.

    Ҳар бир мамлакатдан миллий терма жамоалар билан бир қаторда энг номдор жамоалар билан ҳам иштирок этди. Масалан, 2019 йилда интеллектуал ўйинлар бўйича мамлакат чемпиони бўлган «Монополия» жамоаси ўйинчилари Қирғизистон кубоги учун кураш олиб боришди. Қозоғистондан – амалдаги висе-чемпионлар (2019), шунингдек, Марказий Осиё лигасининг иккинчи мавсуми чемпиони «Эрудит» жамоаси курашди. Жумладан, Тожикистон вакили сифатида икки карра висе-чемпион «Авеста» жамоаси қизғин баҳсларда иштиокчиси бўлди. Ўзбекистон терма жамоалари орасида ҳам юлдузлар кўп. Улардан бири бу йил «Заковат» бўйича мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ва жаҳон чемпионатида республикамиз номидан заковат юритган «Нима? Қаерда? Қачон?" жамоаси бўлди.

    Мусобақанинг биринчи кунида «Эрудит квинтети» саралаш ўйинлари, «Брейн ринг»нинг чорак ва ярим финал ўйинлари, шунингдек, «Заковат» ўйинининг икки тури ўтказилди.

    Иккинчи куни «Эрудит квинтети»нинг ярим финал ва финали, «Заковат»нинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи босқичлари ҳамда «Брейн ринг» финали бўлиб ўтди ва якуний ғолибларни аниқлади.

    Чемпионат ёрқин шоу-дастур билан якунланди, унинг ҳар бир чиқиши Марказий Осиё халқлари маданияти симбиозига асосланган.

    Кўтаринки аъло кайфият руҳида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Учинчи ўринни «Мистерия» жамоаси эгаллаб, 40 миллион сўм совриндорига айланди. Мукофотни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев топширди.

    Иккинчи ўринни Ўзбекистоннинг «Биз» жамоаси (Ўзбекистон) қўлга киритди. Уларга 60 миллион сўм пул мукофотини Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди директори Нозима Давлетова топширди.

    Мусобақа ғолиблари – Қозоғистоннинг «Оддий меҳнаткашлар» жамоасига «Заковат» интеллектуал ҳаракат президенти Абдурасул Абдуллаев томонидан 100 миллион сўм миқдоридаги биринчи ўрин мукофоти топширилди.

    Бош соврин – Кубок учун баҳс олдидан яна бир «режадан ташқари» жамоа – КВН афсонаси «Азиа микс» жамоасининг мафтункор чиқиши бўлди.

    Бош соврин – Кубок учун кечган баҳсда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари зукколар баҳсида тўқнаш келишди.Биринчи турда 5 очкогача Ўзбекистон пешқадамлик қилди. Бироқ кейин қозоғистонлик ўйинчилар 2 очкони қўлга киритишди. Шундай бўлсада кейинги саволда бизнинг терма жамоа ғалабани қўлга киритишди.

    Иккинчи турда жамоалар тенг бўлишди. Бироқ устунлик меҳмонлар томонга ўтди ва ҳисоб 1:1 бўлди. Ҳал қилувчи учинчи турда Қозоғистон жамоаси ғолибликка тўлақонли ҳақли бўлишди.

    Марказий Осиё ғолибларига Кубокни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов топширди.

    Маълумот учун: Заковат кубоги юқорига интилаётган бешта олтин нур устунини ифодалайди. Ҳар бир устун иштирокчи мамлакат рамзи бўлиб, нурлар азалдан бунёдкорлик қудрати, маънавий маърифат ва бунёдкорлик қуввати рамзини билдиради.

    25.09.2022, 22:31   Изоҳ (0)   12912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» репортажи: Намангандан топилган зардуштийлар ибодатхонасининг дунёда тенги йўқлиги айтилмоқда. Бу ердаги 70 та оташкадада тун-кун олов ёниб турган (видео)

    25.09.2022, 20:11

    Андижонда Nexia-3 арава етаклаб кетаётган икки кишини уриб юборди

    25.09.2022, 19:10

    Тошкентда кўп қаватли уйда жойлашган дўконни ёқиб юборган шахс Қашқадарёда қўлга олинди

    25.09.2022, 18:51

    Тошкентда фирибгарлик учун 10 марта судланган шахс яна шу жинояти учун қўлга тушди

    25.09.2022, 17:08

    Jazeera Airways Наманганга мунтазам парвозларни 30 сентябрдан амалга ошириши кутилмоқда

    25.09.2022, 16:28

    Ўзбекистонда 2-босқич магистратура талабаларига контракт миқдори оширилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

    25.09.2022, 15:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.