Финляндия ҳукумати Россия фуқароларининг мамлакатга киришини, шунингдек, уларга виза беришни чеклаш бўйича фундаментал қарор қабул қилди, дея хабар беради «Lenta.ru»
Маълум қилинишича, Финляндия президенти Саули Ниинисте ҳамда ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати вазирлари қўмитасининг 23 сентябрь, жума куни бўлиб ўтган қўшма йиғилишида шундай қарор қабул қилинган. Шунингдек, чекловларнинг бошланиш санаси аниқланмаган.
«Республика президенти ва Вазирлар Кенгаши қўмитаси Финляндиянинг халқаро обрў-эътиборига жиддий зарар етказганлиги сабабли Россия фуқароларининг мамлакатга киришини ва визалар беришни сезиларли даражада чеклаш бўйича фундаментал қарор қабул қилди», — дейилади хабарда.
Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто матбуот брифингида қўшимча маълумот бериши кутилмоқда.
Сентябр бошида Финляндия ҳукумати Шенген визасига эга россияликларнинг мамлакат ҳудуди орқали транзитини тақиқлаш устида ишлаётгани хабар қилинганди. Бош вазир Санна Мариннинг сўзларига кўра, ҳукумат бундай чекловлар учун қонуний асос яратмоқда.
Изоҳ (0)