Ўктам Тўраев Термиз шаҳар ҳокими этиб тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Тайинловга қадар у 2021 йилнинг майидан буён қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Ўктам Тўраев 1979 йилнинг 25 октябрида Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У 2019—2021 йилларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида, унга қадар Бойсун туманида ҳоким лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)