FlyDubai Дубайдан Самарқандга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 21 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортида ушбу авиакомпаниянинг Дубай—Самарқанд йўналишида илк қатновни амалга оширувчи самолёти тантанали равишда кутиб олинади.
Авиакомпания томонидан Дубай—Самарқанд—Дубай йўналишда парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
«Ушбу йўналишда мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиши билан ҳам аҳамиятлидир», — дейилади хабарда.
Маълмот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ва БАА ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳар икки томондан ҳафтасига жами 13 тани ташкил этмоқда. Парвозлар ҳар икки мамлакатнинг тайинланган авиакомпаниялари Uzbekistan Airways, Fly Dubai, Air Arabia томонидан амалга оширилмоқда.
Бундан аввал Россиянинг «Ямал» авиакомпанияси Самарқандга мунтазам парвозларни йўлга қўйгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: Намангандан Дубайга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
Изоҳ (0)