Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 77-сессияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида 20 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеяси 77-сессиясининг умумий мунозаралари бошланди.
Тадбирда ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Ўзбекистон делегацияси раҳбари 24 сентябрь куни сўзга чиқади.
Аввалроқ Владимир Норов бошчилигидаги делегация 19—24 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)