«Тоттенҳэм» Англия Премер Лигасининг 8-турида «Лестер»ни 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Лондонликлар 7 та турда 17 очко тўплашга эришди. Бу клуб учун АПЛдаги энг яхши стартнинг такрорланиши бўлди.
2016/17 йилги мавсумда «шпорлар» мавсум стартида худди шундай натижа қайд этган ва якунда иккинчи ўринни эгаллаганди. «Тоттенҳэм» ўшанда ҳозирда «шпорлар» бош мураббийи бўлган Антонио Конте қўл остидаги «Челси»дан ортда қолганди.
Лондон клуби АПЛдаги мағлубиятсиз сериясини еттита ўйинга етказди. «Тоттенҳэм» жорий мавсумдаги еттита ўйинда 5 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди.
Изоҳ (0)