«Атлетико» Антуан Гризманн билан боғлиқ вазият борасида хотиржам.
Аввалроқ мадридликлар «Барселона»га 40 миллион тўламаслик учун атайин футболчининг 60-дақиқадан сўнг майдонга тушираётгани, шунинг учун каталонияликлар уларни судга бермоқчилиги хабар қилинганди.
Бироқ «матрасчилар» вазиятга хотиржам ёндашмоқда. «Барселона» уларни судга бериши қўрқитмаяпти. «Атлетико» ушбу ҳаракатларни босим ўтказишга уриниш деб ҳисоблайди.
«Атлетико»нинг юридик хизмати вазиятни тўлиқ назорат остига олган.
Гризманнинг 60-дақиқадан сўнг майдонга тушиши оддий ҳолат, уни бошқача талқин қилиб бўлмайди деб ҳисоблашмоқда.
Гризманн «Атлетико Мадрид»да ижара асосида тўп сурмоқда. Агарда футболчи икки мавсум давомида 50% ўйинда камида 45 дақиқа майдонда бўлса, Мадрид клуби франциялик футболчини 40 миллион еврога сотиб олиши талаб этилади. Антуан жорий мавсум кетма-кет беш ўйиндан бери 60-дақиқадан сўнг захирадан майдонга туширилмоқда.
Изоҳ (0)