Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўпинча кино юлдузлари осмон жисмлари каби узоқда бўлиб туюлади. Аммо аслида улар учун ердаги ҳеч нарса бегона эмас. Масалан, кўплаб томошабинлар Дуэйн Жонсон ўзи учун қадрли одамларни ҳеч қачон унутмайдиган оддий одам эканлигига гувоҳ бўлган. У онасини жуда қадрлайди ва яқинда унга уй совға қилиб, яна бир орзусини амалга оширди. AdMe нашри Дуэйн Жонсоннинг шон-шуҳрат йўли ва онасининг орзусини қандай амалга оширгани ҳақида маълумот берди.

Унинг болалиги қийин кечган

Дуэйн Жонсон 1972 йилда Калифорнияда Ата ва Рокки Жонсон оиласида туғилган. Болалигида унинг ҳаёти қийинчиликлар билан ўтган. Актёрнинг отаси профессионал кураш билан шуғулланган ва унинг оиласи тез-тез кўчиб юрган, бу эса онасига доимий иш топишига тўсқинлик қилган. Бир куни Дуэйннинг ота-онасида Шукроналик куни учун дастурхон ёзишга пули қолмаган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жонсон ўрта мактабда ўқиб юрган пайтлари тез-тез муаммога дуч келган. У футбол билан шуғуллана бошлайди, бироқ бу машғулот уни ўзига жалб қила олмади. Бундан ташқари, Дуэйннинг отаси билан муносабати жуда мураккаб эди. Отаси иши туфайли кўп саёҳат қилар эди ва шу сабаб онаси ўғлига ёлғиз ўзи қараган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ёшлигида Дуэйн онасига яхши ҳаётни таъминлашга қасам ичган

Дуэйннинг онаси уни ёлғиз ўзи тарбиялашда қийналган. Бу ҳақда Жонсон шундай дейди: «Бир куни онам билан уйга қайтганимизда эшикда қулф ҳамда кўчишимиз ҳақидаги хабарнома борлигини кўрдик. Кейин эса онам йиғлай бошлади», — дейди актёр.

Шунинг учун ҳам Ата ўз уйига эга бўлишни орзу қилган. Мунтазам кўчишлар хотираси сабаб Дуэйн ҳаётида ўзгаришлар қилишни бошлашга қарор қилди. Унинг сўзларига кўра, бу лаҳза бурилиш нуқтаси эди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Шундан сўнг, Жонсон астойдил футболдаги карьерасини қуришга ҳаракат қилди, лекин тобора тушкунликка тушди ва орзуларини амалга ошира олмади. Кейинчалик у «Мен ҳеч нарса қилишни хоҳламасдим», — деган эди.

Дуэйн 1996 йилда отасининг изидан боришга қарор қилади ва WWЕ'даги дебютини ўтказади. Шундай қилиб, у курашда ўз ўрнини топди ва охир-оқибат The Rock лақабини олди.

Бу воқеадан кейин Дуэйн Жонсон ҳаётини ўзгартирди.

Дуэйн Жонсоннинг курашдаги карьераси яхши ривожланганди, у кейинчалик WWЕ тарихидаги энг машҳур курашчилардан бирига айланди. Касби унга ниҳоят бу ҳаётда барқарорликни топишга имкон берди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Курашчи карьерасидан актёрликка ўтиш жуда тез содир бўлди

Кураш иштиёқи ва шон-шуҳратига қарамай, Дуэйн кўпроқ нарсани хоҳлар эди. Ниҳоят, амбиция уни Голливудга олиб келди. Унинг кино оламдаги дастлабки муваффақияти курашчи сифатидаги мартабаси билан боғлиқ бўлган. Кейинчалик, Жонсон «Мумиё қайтмоқда», «Форсаж» каби катта бюджетли лойиҳаларда рол ўйнади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жонсон онасининг ўз уйига эга бўлиш орзусини амалга ошира олди

Жонсон йиллар давомида уни қўллаб-қувватлаган онасини ҳеч қачон унутмади ва берган тарбияси учун унга миннатдорчилик билдирди. Актёр 2015 йилда ижтимоий тармоқда таъсирли пост жойлаган. Дуэйн онасидан бахтлими ёки бахтли эмаслигини сўраган. Унинг онаси эса «Илгари мен иккаламизга озиқ-овқат сотиб олишга қурбим етармикан, деб ташвишланардим, ҳозир эса шунчаки олдимга нонушта қўйиб кетишди», — деб жавоб берган.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Яқинда актёр ижтимоий тармоқларда онасининг янги уйи акс этган видеони жойлаштирди. У: «Кичиклигимда онамнинг йиғлаётганини кўриш мен учун оғир эди. Энди мен унинг фақат бахтдан йиғлашини хоҳлайман», — деб изоҳ қолдирган эди. Дуэйн, шунингдек онаси кунлардан бирида «Ҳаётимдаги кўплаб кўчишлардан кейин мен ниҳоят ўз уйимга эга бўлишни хоҳлайман, бу менинг орзум», — деганини эслайди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Актёр онасининг ўз ҳаётида қандай рол ўйнаганини ҳеч қачон унутмайди

Дуэйн онаси билан бошдан кечирган қийинчиликларини доимо ёдда тутади. «Ўйлашимча, агар яхши онанинг фарзанди бўлсанг, сенда ғамхўр инсон бўлиш имконияти бор», — деб ёзганди у. Ваниҳоят кураш ва доимий кўчишлар ичида ўтган ҳаётдан сўнг она ва ўғилда улар уй деб аташи мумкин бўлган макон пайдо бўлди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда