АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг Тошкентдаги саммитига оид маълумотлар билан бўлишди.
Қайд этилишича, аёл раҳбарларнинг 14-саммити 8—9 сентябрь кунлари Tashkent City Congress Hall’да бўлиб ўтади.
Саммитда 22 та давлатдан 140 дан ортиқ етакчи аёл (спикерлар), депутат аёллар, халқаро парламентлараро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.
Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг саммитида Тошкент декларацияси қабул қилинади.
Ушбу тадбир МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. Саммит мавзуси «Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш» ҳисобланади.
Саммит доирасида президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити иштирокчилари ҳамда Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)