Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркияда инфляция даражаси 2025 йил охирида жорий йил охиридаги 65 фоизга нисбатан 9,9 фоизга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда 4 сентябрь куни ҳукумат газетаси Resmi Gazeteда чоп этилган мамлакатнинг ўрта муддатли иқтисодий ривожланиш дастурига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: CNN

Фото: CNN

Ҳужжатда таъкидланишича, келгуси йилда Туркияда инфляция 24,9 фоиз, бир йилдан кейин эса 13,8 фоиз даражасида бўлиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг июль ойи натижаларига кўра, Туркияда инфляция 79,6 фоизни ташкил этиб, сўнгги йиллардаги рекорд даражага етди. 

 

Мавзуга доир: Туркиядаги вазият Ўзбекистонда нархларнинг ўсиш хавфини юзага келтирадими?

Ҳукумат дастурида Туркия иқтисодиётининг ўсиши 2022 йилда 5 фоиз, келаси йили 5,2 фоиз, 2024 ва 2025 йилларда эса 5,5 фоизга етиши прогнзо қилинган

Мамлакатда жорий йил охирида ишсизлик даражаси 10,8 фоиз, келаси йилда 10,4 фоиз, бир йилдан кейин эса 9,9 фоиз ва 2025 йилда 9,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Facebook асосчиси Марк Цукерберг учинчи марта ота бўлди (фото)
Спорт
Ла Лига президенти: “Барселона” Мессини ортга қайтара олмайди 
Шоу-бизнес
Бир йил давомида суратга олинган, профессионал актёрлар ансамбли жамланган “Офицер 55” фильми тақдимотидан репортаж (фото, видео)