• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Рецептлар

    Бақлажондан нима тайёрлаш мумкин: Уй бекалари учун 5 хил ноодатий рецепт

    Бақлажон жуда фойдали маҳсулот бўлиб, ундан мазали таомлар-у хилма-хил салатлар тайёрлаш мумкин. Marie Claire нашри бақлажон қўшиб тайёрланадиган энг сара егуликлар рецепти билан бўлишди.

    Бақлажонли лазаня

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Керакли маҳсулотлар:

    • бақлажон — 800 грамм;
    • қийма — 500 грамм;
    • томат пастаси — 500 грамм;
    • моцарелла — 100 грамм;
    • пармезан — 100 грамм;
    • қуритилган нон — 100 грамм;
    • тухум — 2 дона;
    • зайтун мойи — 3 ош қошиқ.
    Тайёрланиш жараёни:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire
    1. Бақлажон тозаланиб, қалинлиги тахминан бир ярим сантиметр бўлакларга бўлинади. Бир пиёла ичида тухум ва икки ош қошиқ сув аралаштирилади.
    2. Алоҳида идишда майдаланган пармезан, нон бўлаклари, туз ва қалампир аралаштирилади. Ҳар бир бақлажон бўлаги аввал тухумга, кейин қуритилган нон ва пишлоқ аралашмасига ботирилиб, сўнгра зайтун мойи билан ёғланган пишириш варағига териб чиқилади.
    3. Печни биринчи навбатда 180 даражага олдиндан қиздириш керак, керакли ҳароратга эришилганда, бақлажонлар 20-25 дақиқа давомида қизаргунча пиширилади.
    4. Бақлажонлар пишаётганда қийма зайтун мойида қовурилади. Тахминан 10 дақиқадан сўнг қиймага томат пастаси қўшилади, кейин ҳосил бўлган аралашма қайнатиб олинади.
    5. Бақлажонларнинг бир қисми қолипга солинади, сўнг устидан томат-гўштли соус қуйилади, моцарелланинг ярмини сепилади ва қолган бақлажонлар яна териб чиқилади. Қолган моцарелла яна сепилади ва 200 даражага қадар қиздирилган печда 10-15 дақиқа давомида пиширилади.
    Вегетариан котлетлари

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Керакли маҳсулотлар:

    • бақлажон — 800 грамм;
    • қаттиқ пишлоқ — 100 грамм;
    • жавдар нони — икки дона;
    • қуритилган нон — 50 грамм;
    • тухум — 2 дона;
    • саримсоқ — 3 бўлак;
    • ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ.
    Тайёрланиш жараёни:

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire
    1. Бақлажон майда тўғраб олинади ва ўсимлик ёғида қовурилади.
    2. Бақлажонлар совигунча пишлоқ майда қирғичдан ўтказилади, сўнгра саримсоқ майдаланади. Нон сутга ботириб олинади.
    3. Совитилган бақлажонлар бир ҳил масса бўлгунча блендерда аралаштирилади, сўнгра нон, майдаланган пишлоқ ва саримсоқ, тухум, қалампир ва туз қўшиб, ҳамма нарса яхшилаб аралаштирилади. Агар масса жуда суюқ бўлса, унга бироз нон бўлаклари қўшилади.
    4. Котлетлар ясалиб, қуритилган нонга ботирилади, оддий котлетлар каби товада қовурилади.
    Картошка билан қовурилган бақлажон

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Керакли маҳсулотлар:

    • бақлажон — 300 грамм;
    • ун — 10 грамм;
    • картошка — 240 грамм;
    • помидор — 150 грамм;
    • сметана — 40 грамм;
    • туз ва кўкатлар.
    Тайёрланиш жараёни:
    1. Картошка, помидор ва бақлажон тўртбурчак шаклда тўғралади.
    2. Бақлажонлар тузланади, унга ботирилади ва картошка билан қовурилади.
    3. Кейин бироз сув қуйилиб, қайнатилади.
    4. Кейин помидор, сметана қўшилади ва яна 10-15 дақиқа қайнатиб олинади.
    5. Кўкатлар билан дастурхонга тортилади.
    Рататуй 

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire
    Керакли маҳсулотлар:
    • бақлажон — 200 грамм;
    • қовоқча — 200 гр;
    • булғори қалампири — 300 грамм;
    • пиёз — 50 грамм;
    • саримсоқ — 2-3 дона;
    • помидор — 150 грамм;
    • кўкатлар — 20 грамм;
    • зайтун мойи — 50 грамм;
    • туз ва зираворлар.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Тайёрланиш жараёни:

    1. Тўғралган пиёз ва саримсоқ зайтун мойида қовурилади, сўнгра булғори қалампири, бақлажон, қовоқча қўшилади. Туз ва зираворлар қўшилади.
    2. Тайёр аралашма вақти-вақти билан аралаштирилиб, тахминан 10-15 дақиқа қайнатиб олинади.
    3. Бироз вақт ўтгач, тўғралган помидор ва райҳон қўшилади ва аралаштирилади, тахминан ўн дақиқа қайнатиб олинади.
    Бақлажон ва филели таом

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire
    Керакли маҳсулотлар:
    • товуқ филеси — 1 дона;
    • бақлажон — 2-3 дона;
    • помидорлар — 2-3 дона;
    • пишлоқ — 150-200 грамм.
    • саримсоқ — 1 дона;
    • сметана ёки майонез, петрушка, ўсимлик ёғи, туз.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Тайёрланиш жараёни:

    1. Бақлажонни узунлиги бўйича ингичка кесиб олинади, улар тузли сувга солинади ва 20-30 дақиқага қолдирилади.
    2. Филенинг ҳар бир ярми 2-3 қисмга кесиб олинади. Филега туз ва зираворлар сепилиб, бироз урилади.
    3. Помидорлар ҳалқа шаклида кесиб олинади.
    4. Саримсоқ ва пишлоқ айдаланади.
    5. Товада ўсимлик ёғи қиздирилиб, бақлажоннинг ҳар томони 2-3 дақиқа қовурилади, кейин ортиқча ёғдан қутулиш учун қоғоз салфеткага қўйилади.
    6. Қолип ёғланади ва бақлажон қўйилади. Устидан филе ва яна бақлажон қўйилади.
    7. Сўнгра помидорларга туз, мурч сепиб, тўғралган саримсоқ ва кўкатлар сепилади. Устидан сметана ёки майонез, пишлоқ сепилади.
    8. Олдиндан қиздирилган 180 даража печга қўйилади ва 20-25 дақиқа давомида пиширилади.
    Ёқимли иштаҳа!

    Мавзуга доир:

    • Қийма, қайнатилган гуруч ва пишлоқ қўшилган қовоқчали таом рецепти
    • Товуқ филеси, қовоқча ва помидордан мазали таом тайёрлаб кўринг
    • Мол гўшти ва бақлажондан тайёрланадиган иссиқ салат рецепти

    05.09.2022, 13:55   Изоҳ (0)   14221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пицца таъмли ноодатий оладе рецепти

    04.09.2022, 09:55

    Торт, трайфл ва чизкейк: суви қочган печеньелардан нима тайёрлаш мумкин?

    31.08.2022, 17:43

    Бир зумда тайёрланадиган помидор ва ёнғоқли салат рецепти

    31.08.2022, 13:50

    Қийма, қайнатилган гуруч ва пишлоқ қўшилган қовоқчали таом рецепти

    30.08.2022, 12:15

    Қийма ва томат пастаси қўшиб тайёрланадиган мазали вермишелли шўрва рецепти

    29.08.2022, 11:42

    Исмалоқ ва банандан фойдали смузи тайёрлаймиз

    28.08.2022, 13:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.