Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятидаги «Жартепа» чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Президентнинг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида «Жартепа» чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани сабабли 5–16 сентябрь кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:

  • дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
  • расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
  • республикада инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
  • халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
  • мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
  • Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;
  • ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
  • Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)