«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати 4-тури доирасида «Монако»га қарши кечган баҳсда (1:1) пенальтидан гол урди.
Неймар шу вақтга қадар Париж жамоаси сафида 31 марта 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширди ва уларнинг 28 тасини голга айлантирди. Самарадорлик кўрсаткичи 90,3 фоизни ташкил қилмоқда.
Неймар «ПСЖ»нинг қаторасига бешинчи ўйинида гол урди. Уларда 30 ёшли футболчи 8 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Бразилиялик футболчи Лига 1 жорий мавсумида 6 та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Неймарнинг ҳисобида олтита голли узатма ҳам бор.
Бразилиялик айни вақтда Лига 1 мавсумининг энг яхши тўпурари ва энг яхши ассистенти бўлиб турибди
Изоҳ (0)