«Аякс» вингери Антони фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиради, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Клублар 22 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришди. Тез орада Антони манкунианликлар билан бир йилга узайтириш ҳуқуқи билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади.
De Telegraaf’нинг хабарига кўра, бразилиялик футболчининг трансфер нархи бонуслар билан бирга 100 миллионга баҳоланмоқда.
Амстердамликлар аввалроқ «Манчестер Юнайтед»нинг 90 миллион евролик таклифини рад этганди.
Жорий мавсум бошида «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ва ҳимоячи Лисандро Мартинес «қизил иблислар» сафига ўтган эди.
Антони сўнгги бор 14 август куни майдонга тушган. Нидерландия чемпионатининг 2 ўйинида битта гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)