2022 йилнинг ўтган 7 ойи давомида олиб борилган модернизация ишлари натижасида юқори кучланишли 6 та подстанция қуввати қўшимча 591 МВА (мегаволт ампер)га оширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бунинг натижасида Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги юқори кучланишли подстанцияларнинг қувват ўтказиш қобилияти яхшиланди.
Йил якунига қадар яна 5 та подстанцияда (1025 МВА) қувват оширилади. Натижада республикадаги 7 та вилоят ҳамда Тошкент шаҳридаги жами 11 та подстанцияда 1 616 МВА қувват оширилишига эришилади.
Изоҳ (0)