Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қуйи Чирчиқ тумани «Мевазор» маҳалласида яшаётган М.У.ни эри рашк туфайли пичоқлаб ўлдиргани айтилмоқда. Бугун бу оиланинг боғчадаги жанжали видеоси тарқалган эди. Маълум бўлишича, аёл 25 август куни эри томонидан пичоқланган.

Кадр: Видеодан скриншот

Кадр: Видеодан скриншот

Айтилишича, 1998 йилда туғилган аёл поликлиникада ҳамшира бўлиб ишлаган.

Маълум қилинишича, оилавий келишмовчиликлар туфайли ота уйига кетиб қолган М.ни эри қидириб келади. М.нинг ота-онаси ҳам куёв ўзи келгани учун андиша қилиб, кўришишга рухсат беради.

Ғирт маст аҳволда бўлган эр эса аёл билан кўришган заҳоти бўйнига пичоқ тирайди ва уришиб, уни қийнаб азоблайди. Кейин ҳайвонни бўғизлагандек сўйиб ташлайди. Сўнг ўзи воқеа жойидан қочиб кетади.

Аёлнинг ота-онаси нима бўлганини англагунча кеч бўлади. Ота қизини машинага солиб, шифохонага олиб кетаётганда М. йўлда қийналиб жон беради.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ИИБ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот беришни таъкидлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар