• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Шароитни кўриб йиғлайсиз». Вазирлар боролмайдиган ижодкорларнинг ижара ётоқхонасига саёҳат (фото ва видео)

    Эр-хотин иккита ёки тўртта боласи билан бирга битта ётоқхонада ухлай оладими, кейин ўша хонада овқатланиб, дарс тайёрлаб, меҳмон кутиб, бошқа кутилган-кутилмаган, айтса бўладиган ёки айтиб бўлмайдиган эҳтиёжларини бажара оладими?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Умуман кутилмаган тасодиф билан «Қалпоқ»да эпизодик роллари билан танилган актриса Фотима Назарова билан интервью сабаб ижодкорлар ётоқхонасига бориб қолдик. Ижодкорлар яшайдиган ушбу ижара ётоқхонага маданият соҳасидаги раҳбарлардан 26 йил ичида Баҳодир Аҳмедов бориб, вазиятни ўрганиб, юқоридаги саволларни ходимларига берган экан.

    Ушбу ижара ётоқхона, ундаги шарт-шароит ҳақида актриса Фотима Назарова «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга қуйидагиларни очиқлади.

    Охирги маротаба Баҳодир Аҳмедов вазир бўлган вақтларида бу ётоқхонага 5-6 маротаба келган. Ўша инсоннинг саъй-ҳаракати билан тўққизинчи қаватдан таъмирлаш ишлари бошланган эди. Ўшангача бу ётоқхона ҳеч қачон таъмирланмаган. Ҳозир сизлар сал эпақага келган вақтида келяпсизлар. Авваллари бу жой жуда хароб аҳволда бўлган.

    Баҳодир Аҳмедовни режалари кўп эди. Афсуски, ишдан кетдилар. «Қайсинг болаларинг билан битта хонада эр-хотин бирга ётасизлар, ётиб кўринглар-чи, булар ҳам инсон, ижодкор, маданият ходими», дедилар.

    «Бу ерда ҳамма оиласи билан, боласи билан яшайди. Шундай қиламиз ҳар бир оилага иккитадан хона берамиз, ёшларни бошқа ётоқхонага жойлаштирамиз, шароит қиламиз», дедилар. Akfa деразалар қилишни бошлагандилар, ишдан кетганларидан кейин у иш ҳам қолиб кетди. «Нафақадагиларга, узоқ муддат ётоқхонада яшаганларга навбатма-навбат уй бераман», дедилар, бердилар ҳам, агар ишдан кетмаганларида қачонлар мен ҳам уйли бўлармидим, барака топсинлар.

    Мен 26 йилдан буён шу ётоқхонада яшаётган бўлсам, Баҳодир Аҳмедовдан бошқа вазир бу ётоқхонага келмаган. Улардан кейин ҳам ҳали бирорта вазир бу ерга келмади.

    Ҳозир бу ётоқхонани мақомини ўзгартириб юборишган. Ҳозир бу жой ётоқхонани эмас-да, ишлаб чиқариш мақомига ўзгартиришди. Бу ерда боладан бошқа нима ишлаб чиқаради. Ётоқхонани корхона қилиб, «хозрасчот»га ўтказиб қўйди.

    Бу жой ётоқхона бўлганида ҳеч бўлмаса бу ерга тўлайдиган пулимизни уйга йиғармидик. Мен ҳозир 600 минг сўм ойлик олиб, 642 минг сўм ётоқхона ижарасига тўлайман. Иккита боламга едирайми, мактабга берайми, ўзим кийинайми, баъзида ролларга бир хил кийимда чиқиб қоламан, «бечоранинг кўйлаги йўқмикан», деб ёзишади. Ҳақиқатан кўйлагим йўқ, шунинг учун бир хил кўйлак кийиб юраман, сотиб олишга маблағим йўқ.

    Бизга ёрдам беришсин, деб илтимос қилардим. Бир ўзимнинг номимдан эмас, кўпчиликнинг номидан илтимос қиламан.

    Фотима Назарова, актриса, хонанда

    Ётоқхона ваннаси, ҳожатхона ва ошхонаси ҳақида

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бир қаватда 12 та хўжалик, ҳаммаси оилали. Мисол учун менда иккита фарзанд бўлса, қайсидир оилада учта, тўртта фарзандли оилалар ҳам бор. Эр-хотин, тўртта боласи билан битта хонада яшайди. Ётоқхонамиз ҳам, меҳмонхонамиз ҳам, дарсхонамиз ҳам, ошхонамиз ҳам шу битта хонадан иборат. Ўн иккита оила учун битта ошхона ва ошхонада жами бўлиб, икки дона газ плитаси бор. Бир-биримизни кутиб, навбатма-навбат овқат пиширамиз.

    Ванна, туалет учта хўжаликка битта. Қишларда совуқ бўлиб, елвизак бўлиб ётарди. Ёши ўтганлар бор, имконсизликдан бу ерда яшамоқда. Имкони йўқ-да, имкони бўлганида бу ердан кетарди. Кимга зарур, шу санъатга фидоийлик қилиб, санъат деб ойликни кутиб, чидаб, сабр қилиб юришибди.

    Фотима Назарова, актриса, хонанда

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Санъатга фидойи бўлиб, нафақага чиққанлар бор. Шу санъат учун умри ўтган, лекин кексалигида бир четга суриб қўйилган. Кимдир шу гапларимни эшитиб қолса, бизга ёрдам берса, дейман.

    Бир куни жуда хафа бўлдим. «Тошкентлик», «вилоятлик», «келгинди», «келиб қолган» деган гаплар бор. Ўзбекистонда, битта Ватанда яшаймиз-ку, бунақа гаплар нимага керак. Биз аслида ҳаммамиз келгиндимиз, у дунёга борганда сараланамиз.

    Ётоқхонада биримизнинг боламиз сийиб қўяди, биримизнинг боламиз кўрпачага чой тўкиши мумкин, балконга чиқариб илишга, қуёшда қуритишга ҳаққимиз борми. Бир куни мен илсам, бошқа кун бошқа оила илади, алмашиб иламиз-да, бошқа иложимиз йўқ.

    Бир куни иккита қари аёлнинг орқасидан келяпман, бехосдан уларнинг суҳбатини эшитиб қолдим. Балконимизга қараб, исқиртлар, илиб қўйишади, деб роса бизни ёмонлашди. Дилим оғриди. Ваҳоланки бизнинг дардимизни, муаммомизни билишмайди. Ётоқхонада яшайсизми, деб менсишмайди, балки мактабда болаларимизнинг ҳам устидан кулишар.

    Фотима Назарова, актриса, хонанда

    Маълумот учун, Фотима Назарова 1971 йил таваллуд топган. 1991 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали драма театри актёрлиги бўлимида таҳсил олган.

    Мавзуга доир: 

    • Масжидда фаррош, ётоқхонада қоровул, Россияда идиш ювувчи, «Қалпоқ»да Соҳиба. Икки боласини боқиш учун курашаётган профессионал актриса ҳақида (видео)
    • «Энг катта орзум — уйли бўлиш». «Қалпоқ»даги Соҳиба — Фотима Назарова қувноқ образи ортидаги дардлари ҳамда молиявий қийинчиликлари ҳақида

    17.08.2022, 21:45   Изоҳ (0)   31544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эпизод роли билан 74 ёшида кинога кириб келган, бақироқ ролларидан чарчаган ва энди «анқов» бўлишни истамаётган ўзбек актёрлар ҳақида (фото, видео)

    17.08.2022, 19:45

    Севги ёш танламайди: катта ёш фарқи билан оила қурган таниқли сиёсатчилар ва уларнинг турмуш ўртоқлари

    17.08.2022, 17:10

    «Давлат иқтидорли ёшларни уларнинг моддий аҳволидан қатъи назар қўллаб-қувватлаши таҳсинга лойиқ». Зоҳиршоҳ Жўраев Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида...

    17.08.2022, 15:50

    «Ҳеч кимнинг уйини унинг шахсий розилигисиз тинтув қилиш мумкин эмас» — хонанда Дилфуза Исмоилова конституцияга киритилаётган ўзгартиришларга муносабат билдирди (в...

    17.08.2022, 12:50

    Болливуд актрисаси Бипаша Басу илк бор она бўлади

    17.08.2022, 10:01

    Instagram: Отабек Мирзахолов янги машинали, Ғайбулла Турсунов фарзандли бўлди, Шерали Жўраев Самарқандда, Java’дан янги қўшиқ

    16.08.2022, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

    Спорт | 11 май, 10:25

    Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани рад этилди

    Ўзбекистон | 11 май, 10:00

    Нима учун шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтон машинада хавфсизлик камарини тақмайди?

    Шоу-бизнес | 11 май, 09:53

    Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 09:16

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.