Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилояти Норин туманида бир оила тарвуздан заҳарланди, уларнинг икки нафари вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» сўровига кўра Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Қайд этилишича, 2022 йил 11 август соат 09:30 ларда Норин тумани, «Катта яйдоқ» МФЙ, Ғ.Ғулом кўчаси 115-уйда яшовчи фуқаролар Ж.Х., унинг турмуш ўртоғи М.Э. ва фарзандлари Г.Х., Р.Х. ҳамда набиралари С.Р., У.Р. ўз яшаш хонадонида овқат ва 2022 йил 7 август куни туман деҳқон бозори олд қисмидан сотиб олган ҳамда икки кун музлаткичда сақлаб, 2022 йил 9 августда истеъмол қилган тарвуз маҳсулотидан заҳарланган. Оқибатда Ж.Х. ва унинг турмуш ўртоғи М.Э. яшаш хонадонида вафот этган.

Фуқаро Г.Х., Р.Х. ва уларнинг фарзандлари туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Норин туманлараро СТЕБнинг 2022 йил 11 августдаги 71 ва 72-сонли дастлабки маълумотига кўра, марҳум Ж.Х. ва М.Э.нинг ўлимига — номаълум агентдан (овқат маҳсулотидан) заҳарланиши, ички аъзолар шок ҳолати, қоннинг суюқ ҳолда бўлиши, сурункали юрак ишемик касаллиги, ўткир мия ўпка шиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани кўрсатилган.

Фуқаро Ж.Х. ва М.Э.нинг вафот этгани, фуқаро Г.Х. ва унинг фарзандлари ҳамда синглиси Р.Х. заҳарлангани сабабига аниқлик киритиш махсус билим талаб қилишини инобатга олиб, суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)