Андижон вилоятида давлат рақам белгисини ечиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди.
Унга кўра, Mercedes-Benz автомобили йўлларда давлат рақамисиз ҳаракатланган. Ходимлар кўрган тезкор чора тадбирлар натижасида автомобиль ҳайдовчиси аниқланган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси бешинчи қисмига кўра, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш — БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳ (0)