Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги айрим каналларда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4 нафар судьяси бир нечта адвокатлар билан қўлга олинганига оид хабарлар тарқалгани юзасидан муносабат билдирди.
Таъкидланишича, тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ.
«Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жиноий жавобгарликка бўлган жазо чоралари борлигини яна бир эслатамиз», — дейилади расмий муносабатда.
Аввалроқ Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси пора билан қўлга тушган ходимлар юзасидан маълумот берганди.
Изоҳ (0)