Самарқанд вилояти Нуробод туманида Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
2022 йил 28 июль куни соат 05:00 ларда А-378 Самарқанд–Ғузор автомобиль йўлининг Нуробод тумани ҳудудидан ўтган 31-километрида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti таъмирлаш ишлари туфайли йўлнинг бир қаторини ёпиш учун қўйилган бетон тўсиққа бориб урилган.
Оқибатда Lacetti иккига бўлиниб кетган ва унинг ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Машинада бўлган икки киши турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, кўприк таъмирланаётган жойда турли огоҳлантириш йўл белгилари ўрнатилган ва ЙПХ ходимлари хизмат автомашинасининг милтилловчи чироқлари ёқиб турганига қарамасдан ҳайдовчи жуда катта тезликда ҳаракатланиб келган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)