«Боруссия Д» ҳужумчиси Себастьян Аллерга гистологик текширувдан сўнг ташхис қўйилди.
Энди 28 ёшли футболчи кимётерапиядан ўтиши керак бўлади. Шу туфайли ҳужумчи бир неча ойни ўтказиб юборади.
«Аллер даволанади. Соғайиб кетиш эҳтимоли жуда юқори.
Унга ва оиласига катта сабр ва оптимизм тилаймиз. Биз қийин дамда у билан бирга эканлигимизни билдирмоқчимиз», — дейди дортмундликлар спорт директори Себастьян Кел.
Аввалроқ Себастьян Аллерда саратон аниқлангани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» Аллерни «Аякс»дан 31 миллион еврога (яна 4 миллион бонус) сотиб олганди. Бу дортмундликлар учун клуб тарихидаги рекорд трансфер бўлганди.
Изоҳ (0)