Сирдарёда Саудия Арабистонининг Аcwа Power компанияси томонидан 1500 МВтли янги иссиқлик электр станцияси қурилиши давом этмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, лойиҳа 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда. Унда энг замонавий, энергия тежамкор технологиялар жорий этилиши ҳисобига йилига 1,1 миллиард куб метр табиий газ тежалади.
Станция Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида 55 гектар майдонда қурилмоқда. 2023 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
Мавзуга доир:
- Қорақалпоғистонда қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш учун 12 та халқаро компания ариза берди
- Шавкат Мирзиёев БАА билан ҳамкорликда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди
- Ўзбекистон ва шамол энергияси: у қандай ишлайди, нега мамлакат ҳозироқ унга ўтиши зарур?
Изоҳ (0)