АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватловчи резолюцияни маъқуллади, дейилади тегишли ҳужжатда. 394 нафар депутат қарорни ёқлаб, 18 нафар депутат қарши овоз берган.
Ушбу ҳужжат Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш қарорини қўллаб-қувватлашни билдиради ва Шимолий Атлантика альянсига аъзо мамлакатларни ҳам бу икки давлатнинг альянсга қўшилишини расман қўллаб-қувватлашга чақиради.
Аввалроқ Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши ҳақидаги протоколлар Польша, Эстония, Исландия, Канада томонидан ратификация қилинган эди.
18 май куни Финляндия ва Швеция Украинадаги жанговар ҳаракатлар авж олган бир пайтда НАТОга қўшилиш учун ариза берган. Туркия Хелсинки ва Стокгольмни мамлакатда тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси билан ҳамкорликда айблаб, уларнинг альянсга қўшилишга бир муддат тўсқинлик қилди.
12 июль куни АҚШ президенти Жо Байден АҚШ Конгресси Сенатига мамлакатларнинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколларни ратификация қилиш учун киритди. Россия президенти Владимир Путин Финляндия ва Швеция ўз ҳудудига альянснинг ҳарбий инфратузилмасини жойлаштирса, Москва тегишли жавоб беришга мажбур бўлишини айтди.
Мавзуга доир: Финляндияда Россия билан чегара яқинига НАТО базасини жойлаштириш таклиф қилинмоқда
Изоҳ (0)