Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 18 июль куни кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 14:41 да Яккасарой тумани «Бошлиқ» МФЙ Қушбеги кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарувчилар соат 14:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:59 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб қилинган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг 10 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли ёнғиндан уйнинг 200 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодисада тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)