Аввал ФВВ хабар берганидек, 16 июль Қозоғистон Республикаси Қарағанда вилояти Шецкий туманида MAN юк машинаси ва Mercedes-Benz Sprinter йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Mercedes-Benz Sprinter микроавтобус салонида бўлган 18 нафар йўловчидан 8 нафари Қозоғистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган, ҳалок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганида улар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ эканлиги аниқланди.
Шунингдек, 10 нафари турли даражаларда тан жароҳати олган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, айни вақтда уларга Аксу-Аюли қишлоқ касалхонасида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Улардан 1 нафарига амбулатор даволаниш учун рухсат берилган.
Аввалги берилган бирламчи шошилинч хабарда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганлиги айтилган эди. Қозоғистон масъул хизматлари томонидан мукаммал ўрганилиб, фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)